Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Банданинг иродасига ва феълларни яратишига тааллуқли оятларни таъвил қилишарди. Шунинг учун айтардиларки, банданинг феълидан туғилган нарсалардаги хусусият: лаззат, очлик, шижоат, кесиш, ёниш ва бошқа нарсалар Оллоҳ тарафидандир. Аҳли сунна вал-жамоа ҳам мўътазилаларни рад этишди. Аҳли сунна айтдики, банда феълларининг ҳаммаси Оллоҳнинг иродаси ва хоҳиши биландир. Ирода ва машиат (хоҳиш) бир маънода бўлиб, у Оллоҳдаги азалий сифатдир. У ҳар бир нарсага қудрат нисбати тенг бўлиши билан бирга, тақдир этилган иккита нарсадан бирини бир вақтда бўлишини вожиб қилади. Банданинг феъллари Оллоҳнинг ҳукми билан бўлади. Агар Оллоҳ бирор нарсани хоҳласа, бўл дейди ва у бўлади. Оллоҳнинг ҳукм чиқариши шу белгиланган феълни аниқ қилиб қўйишдан иборат.
Оллоҳ айтади:


فَقَضَاهُنَّ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ
– „Етти осмонни барпо қилди …“,                                                                   [41:12]
ёки:


وَقَضَى رَبُّك َ
– „Парвардигорингиз амр этди …“.                                                                [17:23]

 

Бу қазодан мурод ҳукм қилинган нарса. У Оллоҳнинг сифатларидан бири эмас. Банданинг феъли Оллоҳнинг тақдири билан бўлади, ваҳоланки, тақдир ҳар бир махлуқ қиладиган чиройли ва хунук, фойдали ва зарарли ишларини ҳамда ҳар бир махлуқни қамраб олган замон ва маконни ва бу ишлардан келиб чиққан савоб ва жазодан иборат ишларини белгилаб қўйишдир. Мақсад Оллоҳнинг иродаси ва қудратини умумлаштириш. Чунки ҳар бир нарса Оллоҳнинг яратиши билан бўлади. Демак, яратиш зўрламай, ирода ва қудратнинг бўлишини тақозо қилади. Агар сизларнинг сўзингиз бўйича кофир ўз куфрига, фосиқ ўз фисқига мажбур бўлса, уларни иймон ва тоатга чорлаш дуруст эмас, дейилса, уларга жавоб бериладики, Оллоҳ Таоло улардан куфр ва фисқни мажбурлаб эмас, уларнинг ўз ихтиёри билан ирода қилди. Оллоҳ Таоло улар куфр ва фисқни исташини билди ва уларни маҳол нарсага таклиф қилмади. Яна мўътазила ва жабрияларга банданинг феъллари ҳақида раддия билдириб шундай дейишди: «Бандалар учун ихтиёрий феъллар бор, агар тоат бўлса савоб оладилар, агар гуноҳ бўлса жазо оладилар». Улар феълларни яратиш ва вужудга келтиришда Оллоҳ мустақил эканини айтсалар-да, банданинг ихтиёрий бўлиши жиҳатини баён қилдилар. Айтдиларки, банданинг феълини яратувчи Оллоҳ Таолодир. Банданинг қудрати ва иродасининг баъзи ҳаракатларга дахли бор. Маҳкам ушлаш ҳаракатига ўхшаш. Баъзисига дахли йўқ, қалтираш ҳаракати каби. Оллоҳ ҳар бир нарсани яратувчи, банда эса косиб. Сўнг буни шарҳлаб айтдиларки, банда қудрати ва иродасини бирор феълга сарф қилиши - касб. Бунинг ортидан ушбу феълни Оллоҳ вужудга келтириши яратишдир. Битта белгиланган нарса турли жиҳатлар билан иккита қудратга бирлашяпти. Масалан, феъл ижод жиҳатидан Оллоҳ Таолога тақдир қилинган бўлади, касб жиҳатидан эса бандага хос. Бошқача қилиб айтганда, Оллоҳ Таоло банданинг қудрати ва иродаси билан эмас, балки у банда ирода

 

44-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260